21 Май 2024 йил 446

Бандихон туманида бағрикенглик асосида “Сайёр суд” бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 21 май куни Бандихон туман ИИБ биносида сайёр суд мажлиси ташкил этилди.

Ташкил этилган сайёр Судда Жиноят ишлари бўйича Бандихон туман суди раиси М.Абдимуминов, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Ш.Шадиев, Бандихон туман прокурори ёрдамчиси Н.Эшмуродов, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи катта инспектори С.Қ.Бойқулов ҳамда Бандихон тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳида жазо ўтаётган 106 нафар маҳкумлардан 46 нафари иштирок этиб, шундан 6 нафар маҳкумлар ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлиги, ҳозирги кунда Ички ишлар бўлими томонидан ижобий тавсифланиб, соғлом турмуш тарзига ўтганлигини инобатга олиб, бағрикенглик тамойили асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси 3-қисмига асосан ўталмай қолган жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Сайёр суд давомида, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Шерзод Шадиев маҳкумлар билан суҳбат ўтказиб, уларнинг муаммолари ва таклифлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизматида жазо муддатини ўтаётган ҳар бир маҳкум бугунги ўтказилган Сайёр судда ўзларига тўғри хулоса чиқаришлари, такрор жиноят йўлига кирмаслиги, соғлом турмуш тарзини танлаб оиласига ҳалол йўл билан ишлаб пул топиб фарзандлари тарбияси билан шуғулланишлари борасида профилактик тушунтириш ишларини олиб борди.

Сайёр суд якунида маҳкумларнинг ўртага ташланган муаммо ва таклифлари юзасидан масуълларга тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech