Бандихон туманида 2025-йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Бандихон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 1-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди.
Ўқув-семинарда туман ҳокими А.Алламурадов,
туман прокурори Б.Тошпулатов, туман ИИБ бошлиғи в.б. Ж.Тўраев, тегишли ташкилот
раҳбарлари, миллий гвардия ҳамда "Маҳалла еттилиги" иштирок этди.
Бунда ҳар бир маҳалла кесимида
йўл хариталар ишлаб чиқиш, ҳар ой якунида криминоген вазияти оғир ва жиноят содир
этилган маҳаллаларда амалга оширилган ишлар натижалари юзасидан танқидий муҳокамалар
ўтказиш, қарор ижросига масъулиятсизлик билан ёндошган раҳбар ва ходимларга нисбатан
лавозимидан озод этишгача бўлган таъсир чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.