5 Июл 2024 йил
504
Бандихон тумани Тиббиёт ходимлари ўртасида кибер маданиятни оширишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Тиббиёт марказида
"Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида тарғибот ва ташвиқот
ишлари олиб борилди.
Ушбу тарғибот тадбирида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор қидирув
департаменти Киберхавфсизлик маркази, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати
Киберхавфсизлик бўлими масъуллари, ҳуқуқтартибот органлари раҳбарлари, тиббиёт
бўлими ходимлари, “маҳалла еттилиги” фаоллари иштирок этишди.
Тадбир давомида, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимиз
фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу каби жиноятлар қурбонига айланиб қолаётганлиги
ҳақида сўз юритилиб, ушбу жиноят қурбонига айланмаслик учун амал қилиши ва ҳар
хил алдовларга ишонмасликлари тушунтирилди.
Тарғибот
тадбири якунида, тарғибот иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига
мутахассислар томонидан жавоблар олишди.