24 Май 2023 йил 199

Бандихон тумани ИИБнинг янги биносида Кутубхона фаолияти йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг  2023 йил 11 апрель кунидаги фармойишига асосан барча ички ишлар органлари тизимларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида жорий йилнинг 1 май кунидан 31 май кунига қадар “Маънавият ойлиги” доирасида, Бандихон тумани Ички ишлар бўлими биносида янги кутубхона ўз иш фаолиятини бошлади.

Ушбу ташкил этилган Кутубхонада Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 21 октябрь кунидаги тегишли буйруғи талабларига асосан ички ишлар органлари ходимлари ўқиши лозим бўлган  39 турдаги китоблар ҳамда беш юздан ортиқ бошқа бадиий адабиётлар билан бойитилган. Ҳозирда туман ички ишлар бўлими ходимлари бўш қатларини мазмунли ўтказиши, маънавий ва маърифий билимларини оширишлари учун кутубхонадаги мавжуд китоблардан мутолаа қилишлари мумкин бўлади.

Text to speech