Бандихон тумани ИИБда тўққиз ой давомида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, содир этилганларни фош этиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.
Куни кеча Бандихон тумани ИИБда 9
ойи давомида оператив хизмат фаолияти натижаларида эришилган ютуқлари ва
камчиликлари, шунингдек жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка
қарши кураш ҳамда келгусидаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Сурхондарё вилояти ИИБ
бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Сурхондарё вилояти бўйича Шахсий хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Қ.Самандаровлар
иштирок этиб, туман ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш, ички ишлар органлари
ходимларининг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши, жамоат тартибини
сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда бошқа ҳуқуқтартибот органлари ҳамда
жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорлик масалаларида амалга оширилаётган амалий
ишлари танқидий таҳлил асосида муҳокама қилинди. Муҳокама давомида туман ИИБ
масъулларининг ахбороти тингланди.
Келгусида бу борада амалга
оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан топшириқ ва таклифлар берилди.