23 Апрел 2024 йил
541
Бандихон тумани ИИБда коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш мақсадига қаратилган семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 3
март кунидаги “Ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш ҳамда коррупциявий омилларни олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги тегишли буйруғи
ҳамда 2024 йил 15
апрелдаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, 2024 йил
апрел ойининг учинчи ўн кунлиги Сурхондарё вилояти ички ишлар
органларида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги”
деб эълон қилинган.
Шу муносабат билан Бандихон
тумани Ички ишлар бўлимида семинар ташкил этилди.
Семинарда коррупцияга қарши курашишда раҳбар
ходимларнинг масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни
ўз вақтида аниқлаш, уларга
чек қўйиш бўйича туман Прокуратураси ва туман ИИБ масъул ходимлари томонидан Бандихон туман
ИИБнинг барча шахсий таркиби ўртасида “Коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий омилларни кескин камайтириш”
мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилди.