12 Октябр 2024 йил 599

Бандихон тумани ИИБда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан 9 ой давомида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Бандихон тумани ИИБда жорий йилнинг 9 ойи давомида туман ИИБ хизмат фаолияти натижаларида эришилган ютуқлари, йўл қўйилган хато-камчиликлари, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Шерзод Шадиев ҳузурида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида, Бандихон тумани ИИБда жорий йилнинг 9 ойи давомида содир этилган жиноятлар, эришилган ютуқлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосарининг ахбороти тингланди. Келтирилган ахборотда иш кўрсаткичи паст бўлган ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти танқидий-таҳлил қилиниб, 2024 йил якунига қадар иш фаолиятини яхшилаш бўйича, ҳар бирига огоҳлантириш берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қудрат Самандаров томонидан ходимларга фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш жараёнида шахсий хавфсизлик қоидаларига амал қилишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Text to speech