Бандихон тумани ИИБда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан 6 ой давомида амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Бандихон тумани ИИБда 6 ойи давомида туман ИИБ хизмат
фаолияти натижаларида эришилган ютуқлари, йўл қўйилган хато-камчиликлари,
шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, хуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш
ҳамда келгусидги вазифалар юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Ф.Шадиев
ҳузурида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда аввалида,
Бандихон тумани ИИБда жорий йилнинг 6 ойи давомида содир этилган жиноятлар,
эришилган ютуқлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосарининг ахбороти
тингланди. Келтирилган ахборотда иш кўрсаткичи паст бўлган ички ишлар органлари
ходимларининг хизмат фаолияти танқидий-таҳлил қилиниб, 2024 йилнинг 9 ойига
қадар иш фаолиятини яхшилаш бўйича, ҳар бирига огоҳлантириш берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош
бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан ходимларга
коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва жиноятчилик ва хуқуқбузарликларга қарши
курашиш жараёнида шахсий хавфсизлик
қоидаларига амал қилишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.