26 Январ 2023 йил 435

Бандихон тумани Ички ишлар бўлими томонидан 2022 йилнинг 12 ойи  давомида амалга оширилган ишлари танқидий муҳокама қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Шодиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаровлар ҳузурида Бандихон тумани Ички ишлар бўлими томонидан 2022 йилнинг 12 ойи  давомида туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш,  терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш, жамоат тартиби, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, йўл ҳаракати ҳамда ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган иш натижалари, йўл қўйилган хато камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан муҳокама қилинди.

Ўтказилган мазкур йиғилиш танқидий руҳда ўтказилиб, хизмат давомида хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди.

Шунингдек, иш фаолияти давомида юқори кўрсатгичларга эришган ходимлар орасида хизмат интизоми ва касбий фаолияти билан ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари раҳбарият томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Йиғилиш давомида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шодиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023-йил 20-январь кунидаги 10-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилиб, ушбу қарор асосида қабул қилинган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари амал қилиши, фуқаролар билан ишлашда ушбу кодекс қоидаларига сўзсиз амал қилган ҳолда фаолият олиб бориши лозимлиги бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech