5 Июл 2023 йил 202

Бандихон туман ИИБда “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавиятининг кўзгуси” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 5 июль куни Бандихон туман Ички ишлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли қарори ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят ИИБ бошқармаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурходарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавиятининг кўзгуси” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Шадиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурходарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева ҳамда Бандихон туман ИИБ ходимлари иштирок этди.

Ўтказилган “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавиятининг кўзгуси” шиори остида маънавий-маърифий тадбирда, Бандихон тумани ички ишлар бўлимида ташкил этилган кутубхона фондини бойитиш учун  Республика  Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими 50 дона  китоблар совға қилинди.

Text to speech