18 Ноябр 2023 йил 596

Байроғимиз ғуруримиз!

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Жарқўрғон туман ҳокимлиги, Жарқўрғон туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва ИИВ Сурхондарё академик лицейи ҳамкорлигида 18 ноябрь куни “Ёшлар паради” ташкил этилди. Шундан сўнг, туман Маданият бўлими биносида “Муқаддасдир ватан байроғи” шиори остида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирида Жарқўрғон туман ҳокимлиги, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ҳамда маданият бўлими ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган ташкилотчилар йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги билан муборакбод этишди.

Тадбирда давомида ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари ҳамда туман маданият бўлими ходимларининг куй-қўшиқлари йиғилганлар кўнглини ҳушнуд этишди.

Text to speech