7 Декабр 2024 йил
651
Байрамга туҳфа: Ёшлар учун қўшалоқ байрам Конституция куни арафасида ёшларга ID -карталар топширилди.
Мамлакатимизда 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллигини кенг нишонланмоқда бугун Қумқўрғон туманида истиқомат қилиб келаётган айнан 2008 йил 8 декабрь санасида таваллуд топган бир қатор ёшларга вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев томонидан фуқаролик ID-карталари ҳамда байрам муносабати билан бош қомусимиз акс этган китоблар тантанали равишда топширилди.
Ушбу кун ёшлар учун эсда қоларли бўлиб, уларга
Конституциянинг аҳамияти ҳамда фуқаролик бурчлари ҳақида тушунчалар берилди.
Вилоят бўйлаб барча Ички ишлар органларида
Конституция қабул қилинган кун муносабати билан байрам тадбирлари давом
этмоқда.