1 Июн 2022 йил 245

Байрам муносабати билан ўксик қалбларга шодлик ва қувонч улашилди

Жорий йилнинг 1 июнь- “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга eтмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказида сақланаётган вояга етмаган ёшларни марказ ходимлари томонидан уларга кўтаринки кайфият улашиш ҳамда маданий хордиқ чиқариш мақсадида, Термиз шаҳридаги “Қўғирчоқ” театрига байрам дастурига олиб боришиб, уларнинг қувончига шерик бўлишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ёш Чегарачилар ҳарбий академик лицейи ўқувчилари устозлари билан биргаликда Марказга келишиб болаларга келажакка бўлган ишонч, ҳаётда ўз ўрнини топиши, ўз касбини севиши, қийинчиликларни бардош билан енгиб, доим тўғри йўлни танлаш каби ўз маслаҳатларини беришиб, байрам муносабати билан бадиий китоблар совға қилишди.

Text to speech