28 Январ 2023 йил 523

Ажрим eчим эмас: Термиз туманида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг муаммолари ўрганилди

Инсон ҳаёти давомида энг яқини ва энг қадрлайдигани бу оила. Оила бу жамиятнинг энг кичик бўлаги ва унинг асоси ҳисобланади. Бизнинг миллий менталитетимизда оила муқаддаслиги, уни асраш кераклиги қон-қонимизга сингиб кетган.

Аммо, бугунги кунда ушбу муқаддас қўрғонни асраб-авайламасдан, уни бузишга қарор қилаётган, ажрашиб, болаларни тирик етим қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Ана шундай оилаларнинг муаммоасини ўрганиш, ажрим ёқасида турган оилалар билан суҳбатлашиб, уларга ярашиш учун имкон бериш мақсадида “Ажрим ечим эмас” мавзусида учрашув ўтказилди.

Термиз туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова, Термиз тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Сайёра Муҳаммадиева ва бошқа масъуллар иштирокида ажрим ёқасидаги оилалар билан ўтказилган суҳбат аввалида уларга ажрашган оилаларнинг тақдири ҳақидаги таъсирли видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг ҳар бир оила билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Энг ачинарлиси, ўртада норасида гўдаклар бўла туриб, маиший, оилани бузишга арзимайдиган сабаблар билан ҳам ажрашмоқчи бўлган жуфтликларнинг борлигидир. Суҳбатлар давомида оила вакилларига тушунтиришлар, оилани сақлаб қолиш, оилавий муаммоларнинг ечими борасида таклиф ва тавсиялар берилди.

Text to speech