29 Апрел 2024 йил 477

Аждодлар мероси билимдони.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024-йил 18-апрелдаги “Аждодлар мероси билимдони” китобхонлик кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда академик лицейлар ўқувчиларининг бадиий ва интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, дунёқараши ва маънавий қиёфасини юксалтириш, ўқувчиларда юртимизда етишиб чиққан буюк алломалар, давлат арбоби ва буюк мутафаккирларнинг бой маънавий меросини асраб-авайлаш туйғусини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ўртасида ёзувчи Жумабой Раҳимовнинг “Жалолиддин Мангуберди мардлик ва жасорат тимсоли”, “Амир Темур буюк давлат арбоби ва улуғ саркарда”, “Мирзо Улуғбек коинотга талпинган ҳукмдор” ва “Заҳириддин Муҳаммад Бобур - Буюк давлат арбоби, улуғ саркарда ва қомусий олим” номли китоблари асосида китобхонлик кўрик-танловининг лицей босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов якунида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг билим ва заковотлари эътироф этилди.

Text to speech