Айёмингиз муборак бўлсин- Азиз ва мўътабар аёллар
Жорий йилнинг 7 март куни Термиз шаҳридаги “Гранд Алмаз” ресторанида Сурхондарё вилояти Ички ишлар тизимларида хизмат қилувчи барча аёл ходимлар, ишчи хизматчилар, нафақадаги фахрийлар, хизмат вақтида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари иштирокида 8 март “Халқаро Хотин-қизлар байрами” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўтказилган байрам тадбирида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ички ишлар тизимларида самарали хизмат қилаётган аёл ходималари, ишчи хизматчилари, фахрийлар, хизмат вақтида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзоларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттириб, ушбу тантана билан барча аёлларимизни байрам муносабати билан қизғин муборакбод этди.
Шундан сўнг, шодиёна сабабчиларига байрам совғалари улашилди.
Байрам тадбири давомида, 8 март “Халқаро Хотин-қизлар байрами” муносабати билан бир қатор аёл ходималар II–III-даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони, Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи”, “эсдалик қўл соати”, навбатдаги ва навбатдан ташқари махсус унвонлари, пул ва бошқа мукофотлари билан шунингдек ҳуқуқтартибот идораларида хизмат қилиб келаётган аёллар ўртасида ўтказилган спорт мусобақасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритган спорт жамоаси I-II- III даражали димлом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тантанали тадбир давомида, Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори подполковник Полвонова Ильмира Бектимировна Истеъфога кузатилди.
Тантанали байрам тадбири хушовоз хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар байрам иштирокчилари қалбини ҳушнуд этишди.
Аёл- нозик қалб эгаси, гўзаллик шайдоси, борлиқнинг мўъжизакор ҳилқати, мунаввар оламнинг чирой кўзгуси, сизларни 8 март Халқаро Хотин-қизлар айёмингиз билан муборакбод этамиз, доимо юзингиздан кулгу, лабларингиздан табассум, қалбингиздан баҳорнинг чиройи тарк этмасин.
Байрмингиз муборак бўлсин!
Азиз ва мўътабар аёллар.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати