Аёлнинг қотили эри бўлиб чиқди
Сариосиё туманида 2021 йилнинг 23 март куни тахминан соат 12.00лар чамасида, туманнинг “Нилова” маҳалласида яшовчи, И.Қ. бирга яшаган, турмуш ўртоғи, уй бекаси, Б.Л. исмли аёлни Шарғун шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати билан олиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 23 март куни туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Б.Л. исмли аёлга “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳатларни ким? Ва нима мақсадда етказди? Унинг ўлими кимга керак бўлди”- деган жумбоқли саволлар ички ишлар органлари ходимларига ушбу саволларга жавоб излашга жиноятни иссиқ изида фош этиш кераклиги масъулият юклар эди. Бу ҳақда эса бирор бир жўяли аниқ маълумот йўқ. Бу саволларга аниқ ва асосли жавоб излаш, топиш шарт ээи. Акс ҳолда содир этилган жиноят жумбоқлигича қолиши тайин бўлади.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Б.Л. исмли аёлнинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолати бўйича, тезкор қидирув ва суриштирув ишлари олиб борилади. Тезкор қидирув ва сусриштирув ишлари давомида, маълум бўлишича фуқаро И.Қ. билан унинг турмуш ўртоғи Б.Л. оилавий келишмовчилик сабабли, ушбу жиноятни содир этганлиги аниқланиб, 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, эҳтиёт чора сифатида қамоққа олинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати