26 Сентябр 2021 йил 512

Автоуловларни харид қилган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 23 сентябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, туманнинг “Узумзор” маҳалласида яшовчи, Ж.Ахмад, 27 март куни Шеробод тумани “Чуқурқўл” маҳалласида яшовчи, Д.Чорининг яшаш уйига бориб, унга тегишли бўлган М-412 русумли автомашинани 4.500.000 (тўрт миллион беш юз минг) сўмга савдолашиб сотиб олиб, шу куннинг ўзида 1.000.000 (бир миллион) сўм пул бериб, қолган пулларни бир ой ичида беришлигини ваъда қилиб, автомашинани олиб кетиб, ҳозирги кунга қадар пулларни бермаганлиги аниқланган. Бундан ташқари, Ж.Ахмад 2 май куни “Камар” маҳалласида яшовчи, Л.Эшмуроднинг яшаш уйига бориб, унга тегишли бўлган М-412 русумли автомашинани 4.400.000 (тўрт миллион тўрт юз минг) сўмга савдолашиб сотиб олиб, шу куннинг ўзида 300.000 (уч юз минг) сўм пул бериб, қолган пулларни ҳозирги кунга қадар бермаганлиги аниқланган. 23 сентябрь куни Ж.Ахмадга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech