17 Октябр 2021 йил
463
Автоулов йўловчиси ўғирлик содир этди
Ангор туманида 2021 йил 26 сентябрь куни, Термиз шаҳри “Мажнунтол” маҳалласида яшовчи, И.Салим туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 26 сентябрь кунига ўтар кечаси, Спарк русумли, автоловига йўловчи сифатида чиққан, Шеробод тумани “Бойқишлоқ” махалласида яшовчи, Д.Ибод билан Бандихон туманидан Термиз шаҳрига қайтаётган вақтида, Д.Ибод автоулов салонидан 1.800.000 (бир миллион саккиз юз минг) сўмлик “SAMSUNG J5” русумли телефон аппартини, 200 (икки юз) АҚШ доллари ва 130.000 (бир юз ўттиз минг) сўм пулини ўғирлаб кетганлигини билдирган. 4 октябрь куни Д.Ибодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати