15 Октябр 2021 йил 404

Автоулов салонидан ўғирлик жинояти содир этилди

Олтинсой туманида 2021 йил 28 сентябрь куни, туманнинг “Бўстон” маҳалласида яшовчи, С.Холбой туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 27 сентябрь куни, ҳовлисида турган Нексия русумли, автоулови салонидан 600.000 (олти юз минг) сўм пулини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини туманнинг “Бўстон” маҳалласида яшовчи, мактаб ўқувчиси, К.Диёр содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 4 октябрь куни К.Диёрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech