27 Январ 2022 йил
689
Автомобиллар тўқнашуви оқибатида ҳайдовчи вафот этди
Қизириқ туманнинг “Кунчиқиш” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-100 автомобил йўлининг 103 км.да автотранспорт ҳодисаси юз берди. Жарқўрғон тумани “Нурлидиёр” маҳалласида яшовчи Шокир Саломов (исм-шарифи ўзгартирилган) бошқарувидаги Камаз русумли автоулови билан Жарқўрғон-Қизириқ йўналиши бўйича кетаётиб, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган ВАЗ-2106 русумли автоулови билан тўқнашади.
Натижада ВАЗ-2106 русумли автоулови ҳайдовчиси А.Қодиров тан жароҳати олиб, касалхонага тушади. Бироқ орадан бир неча кун ўтиб, фуқаро касалхонада вафот этди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати