Автомашина вилкасини ўғирлаган шахс қўлга олинди
Жарқўрғон туманида 2021 йил 29 апрель куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, 12 апрель куни туманнинг “Қўлдовли” маҳалласида яшовчи, М.Нурсултон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда “Ларгус” русумли автомашинасига тегишли бўлган 460.000 (тўрт юз олтмиш минг) сўмлик бир жуфт вилкаларни, йўл четидаги бетон тўсиқ устига қўйиб, ўзи йўлнинг нарги томонига бориб келгунга қадар номаълум шахс ушбу вилкаларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу ўғирликни туманнинг “Лойқанд” маҳалласида яшовчи, А.Нуриддин содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 22 апрель куни А.Нуриддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғаталган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати