3 Феврал 2023 йил 375

Автомашина савдосида қаллобликка қўл урилди

Ангор туманида 2022 йил 17 январь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳидан тушган ҳужжатларга кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи, И.Искандар (исм шарифлар ўзгартирилган)  туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, у ўз мурожаатида 2021 йил декабр ойида, таниши Ангор туманида яшовчи Ш.Шокир томонидан фуқаро Д.Шавкатга тегишли бўлган Матиз русумли автомашинасини 42.000.000 (қирқ икки миллион) сўмга ҳисоблаб сотиб олиб, автомашинанинг ҳужжатларини 3 кун муддат ичида расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, шу кунга қадар автомашинанинг ҳужжатларини расмийлаштириб бермасдан келаётганлигини маълум қилган. 17 январь куни Ш.Шокирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech