30 Апрел 2022 йил
311
Ҳашар элга ярашар
Эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бошланди.
Ҳашар муносабати билан туман 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Шавкат Нармуратов ташаббуси билан туманнинг "Меҳнатобод" маҳалласидаги 300 метр қум йўлларга тош тўкилиб текислаш ишлари олиб борилди.
Туманнинг барча маҳалла, кўчалар ва гузарларда, ижтимоий соҳа обектларида ҳашар уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Зиёратгоҳлар, қабристонлар обод этилиб мавсумий гул кўчатлари экилди. Кўча атрофидаги дарахт ва ниҳоллар оқланиб ариқлар тозаланди.