2 Ноябр 2021 йил
537
Арзон уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарнинг найранги фош бўлди
Термиз шаҳрида 2021 йил 16 октябрь куни шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Д.Зулайҳо шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 17 август куни таниши Сариосиё туманида яшовчи, А.Алиёр, унга “Термиз шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлардан уй-жой олиб беришини” ваъда қилиб, шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласи ҳудудида ундан 1700 (бир етти юз) АҚШ доллари ва 5.500.000 (беш миллион беш юз минг) сўм пулини олиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган. 16 октябрь куни А.Алиёрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати