15 Июл 2020 йил
711
Арзон нархда арпа олиб беришни ваъда қилди...
Термиз шаҳрида 2020 йил 16 июнь куни, шаҳарнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, Р.С. Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йилнинг март ойида, Шеробод туманида яшовчи, М.Б., Шеробод туманидан арзон нархларда арпа маҳсулотини олиб беришда ёрдам беришни айтиб, 3.700.000 (уч миллион етти юз минг) сўм пулларини яшаш уйидан олиб кетиб, арпа маҳсулотини олиб бермасдан олган пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан, 9 июль куни М.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати