1 Август 2022 йил 449

Қарз сифатида олинган пул қайтарилмади, натижада...

Термиз шаҳрида 2022 йил 19 июль куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, шаҳарнинг “Юлдуз” маҳалласида яшовчи, Т.Шодия 2022 йил 10 июль кунидаги ўзининг аризасида, 2020 йилнинг 15 май кунида, ўзига олдиндан таниш бўлган, Ангор тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Т.Умид Термиз шаҳарда, “янги тадбиркорлик ишини йўлга қўймоқчилигини” шу сабабли унга ҳозирги кунда иш бошлаб олиш учун катта миқдорда пул зарурлигини, агарда ишлари яхшиланиб кетса бир ой муддатда пулларни қайтариб беришни айтиб, 220.000.000 (икки юз йигирма миллион) сўм пулларини олиб, ҳозирги кунга қадар қайтариб бермаганлигини маълум қилган. 19 июль куни Т.Умидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech