Қарорга_муносабат: Ёш ходимларни тарбиялашда мураббийларга берилган имконият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сон қарорининг 3-банди 1-хат бошида ички ишлар органарида қабул қилинганлар учун дастлабки синов муддати бир йил этиб белгиланганлиги мен каби Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони Патруль-пост хизмати отряди бўлинма командирлари учун жуда ҳам айни муддао бўлди, десам муболаға бўлмайди.
Чунки шу кунга қадар Ички ишлар органларига янги қабул қилинган ходимларга синов муддати уч ой этиб белгиланган эди. Бу эса ички ишлар органлари тизимида янги қабул қилинган ходимларнинг тўлиқ тизимга мослашиши ва мураббийларидан билим ва кўникмаларни ўрганиб, ўзлаштириши учун оз муддатлиги, бунинг натижасида юқори малакали ходимларнинг шаклланиш кўрсаткичининг юқори эмаслигига олиб келарди.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ Батальони бўлинма командири сержант Р.А.Чориев