26 Январ 2023 йил 335

Қарор мазмун-моҳияти шахсий таркибга eтказилди

Сурхондатё вилояти  ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Тадбир бошида бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадарлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Раҳматова ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Юристконсульти М.Шаймардановлар сўзга чиқиб, ички ишлар органларини профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, қарорда келтирилган талаблар ҳақида сўз юритди.

Қарор талабига кўра, ИИВ тузилмасида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти фаолияти йўлга қўйилганини, ходимларнинг маънавий билимларини ошириш, фуқаролар билан хизмат давомида хушмуомала бўлиш тушунтирилди.

Йиғилиш давомида, шахсий таркиб эътиборига ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишини олдини олиш борасидаги кодекс акс этган инфографика намойиш этилди.

Text to speech