5 Феврал 2022 йил 4099

ИИВ Сурхондарё академик лицейи 2022-2023 ўқув йили учун қабул бошланганлигини еълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ 3216–сон "Ички ишлар органларининг ходимларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил етиш чора–тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ташкил етилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейига ўқувчиларни қабул қилиш амалга оширилади.

ИИВ Сурхондарё академик лицейига умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаганлиги тўғрисида шаҳодатномага ега бўлган, соғлиги жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, дастлабки, махсус–профиссионал танлов ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.

Номзодларни қабул қилиш 3 босқичда амалга оширилади.

  1. Дастлабки танлов;
  2. Махсус-professional танлов;
  3. Тест синови.
  4. Дастлабки танлов

- тақдим етилган ҳужжатлар рўйхатга олинади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади;

- якка тартибда дастлабки суҳбат;

- individual-психологик хусусиятлари (тест);

- тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;

2021 йилнинг 16 апрел кунидан 15 май кунига қадар Номзодларни individual-психологик хусусиятларини ўрганилиши ва тиббий комиссия кўригидан ўтказилиши ташкил етилади.

  1. Махсус-professional танлов

- ёзма иш (диктант);

- жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш синови;

Ўғил болалар учун: тўсинда (турникда) тортилиш, 100 метрга югуриш, 2000 метрга югуриш;

Қиз болалар учун: куч ишлатиш машқи, 100 метрга югуриш, 1000 метрга югуриш;

- якка тартибдаги якуний суҳбат;

Махсус-professional танловнинг босқичлари қабул йилининг 1 июнидан 25 июнига қадар ўтказилади.

  1. Тест синови

Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгилаган муддатда ўтказилади.

Мандат тест натижаларига асосан еълон қилинади.

Махсус-professional танлов натижалари тест натижаларига қўшилмайди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech