17 Март 2020 йил 1440

Қариндошини тош билан уриб, жиноий жавобгарликка тортилди

Музработ туманида 2020 йилнинг 13 март куни соат 18.30 лар чамасида, туманнинг “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи, Э.Қ. шу маҳаллада яшовчи қариндоши А.А. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни ерда ётган тош билан пешона соҳасига бир маротаба уриб, Суд-тиббий экспертизасининг 2020 йил 14 март кунидаги хулосасига кўра “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. Натижада 14 март куни Э.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech