12 Январ 2023 йил 362

Ҳарбий қисмда 14 январь-“Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-декабрдаги Ф-92-сон Фармойиши билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллигини ва 14-январь Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан "Миллий армия Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир" шиори остида 2023-йилнинг 12-январь куни ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари Темиз шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар соҳасида самарали меҳнат қилиб истеъфога чиққан ҳодимлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.

Фахрийлар ёш ходимлар ва ўқувчиларга ўзларининг меҳнат фаолияти бўйича қисқача маълумотлар бериб, ёшларни Ватанга муҳаббат, касбга садоқатли бўлишга чорловчи ўгитларини бериб ўтишди.

Тадбир якунида ўқувчилар ҳарбий қисмда жойлашган музейга ташриф буюришиб, музей мутахассиси томонидан музейда жойлашган экспонатлар ва ҳарбий қисм тарихи бўйича маълумотлар ҳам бериб ўтилди.

Text to speech