16 Август 2022 йил 422

Ҳарбий қисм аскарлари ўртасида навбатдаги психологик тренинг машғулоти ўтказилди.

Ички ишлар органлари тизимида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари “Термиз” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальонида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар билан навбатдаги психологик тренинг машғулоти ўтказилди.

Тренинг машғулоти жараёнида ҳар бир ҳарбий хизматчига индивидуал ёндашган ҳолда аскарларда ватанпарварлик, мардлик, жасорат сингари туйғуларини янада кучайтириш, шунингдек, ҳиссий зўриқиш, стресс ва тушкунлик ҳолатларини олдини олиш, фавқулотда ҳамда экстремал вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилятларини шакллантиришга қаратилди.

Шу билан бирга, уларнинг ички потенциалларини юзага чиқариш ва унинг кучли томонларини намоён қилишга кўмаклашиш, ахлоқий-руҳий тайёргарлик даражасини оширишга доир бўлган қобилиятларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Ҳозирда Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилари ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш, ходимлардаги руҳий ўзгаришларнинг сабабларини чуқур ўрганиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech