18 Феврал 2025 йил
467
Ҳарбий хизматчилар билан йўл-транспорт ҳодисаси муҳокамаси бўлиб ўтди.
Термиз шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида тасдиқланган режага асосан навбатдаги тарғибот учрашуви ташкил этилди.
Тарғибот тадбири давомида
ҳарбий хизматчилар эътиборига вилоят ҳудудида содир бўлган ва аянчли оқибатлар
билан якунланган йўл транспорт ҳодисалари тасвирланган видео лавҳа намойиш
этилди.
Ташкил этилган тарғибот учрашувида, йўлларда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари муҳокама қилиниб, бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш борасида тадбир иштирокчиларининг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, таклифлари ўрганилди.