20 Октябр 2022 йил 613

“Қаҳрамонлар номи барҳаёт!”

Куни кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши,  Жанубий оператив қўмондонлиги, Сурхондарё вилояти ИИБ, Миллий гвардия, Қўриқлаш,  Фавқулодда вазиятлар ҳамда Божхона бошқармалари,  ДХХ Чегара қўшинлари ёшлар етакчилари ҳамкорлигида, “Қаҳрамонлар номи барҳаёт!” шиори остида, “Сариосиё воқеалари”да Ватан тинчлиги йўлида азиз жонини фидо қилган сурхон ўғлони Муҳиддин Эштемиров хонадонида ҳамда у таҳсил олган мактабда хотира кечаси тадбири ташкил этилди.

Қаҳрамон хонадонида ташриф чоғида унинг яқинлари ҳолидан хабар олиниб,  марҳумнинг порлоқ хотираси ёдга олинди.

Шундан сўнг, М.Эштемиров таҳсил олган мактабда у кўрсатган қаҳрамонлик ҳақида ёш авлодга сўзлаб берилди. Таълим муассасида ўрнатилган Мард ўғлон ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Text to speech