15 Июн 2022 йил 260

Аптекада телефон йўқолди

Термиз шаҳридаги “Боғишамол” маҳалласи Фаравон массиви 1-уйда яшовчи Ойгул Хўжаева (исм-шарифи ўзгартирилган) ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 17 май куни соат 10.00 да, шаҳарнинг “Мажнунтол” маҳалласи ҳудудида жойлашган дорихона ичидан 900.000 сўмлик “Самсунг Ж-2” русумли, телефонини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирди. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу ўғирликни, шаҳарнинг “А.Жомий” маҳалласида яшовчи К.Чори содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 23 май куни К.Чорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech