Аҳоли ўртасида қўриқлаш хизматининг афзалликлари тўғрисида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 15 апрел кунидан 15 май кунига қадар ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида, ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасининг мавжуд имкониятларини тарғиб этиш, аҳолига тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Бу жараёнда аҳоли
гавжум жойларга, кўчаларга, кўп қаватли уйлар атрофига огоҳликка чақирувчи,
хизмат афзалликларини тарғиб этувчи турли тарғибот материаллари илиниб, қўриққа
олинган обеъкт ва хонадонларга “Обеъкт қўриқловда”, “Хонадон қўриқловда” каби
стикерлар ўрнатилмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад эса вилоят ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилгандир.