25 Феврал 2024 йил
632
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш мақсадида "Сайёр қабул" бўлиб ўтди.
Сурхондарё
вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
бошлиғи подполковник Д.Д.Камоловнинг навбатдаги “Сайёр қабули” Шеробод
туманининг “қизил тоифа”га кирган “Каттабоғ” маҳалласида ташкил этилди.
“Сайёр қабули”да бошқарма масъул ходимлари, маҳалла еттилиги
ҳамда шу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этиб, ҳудудда йўл
транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, хавфсиз ҳаракатни ташкил этиш ва аҳолини
қийнаб келаётган масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилиниб, манзилли
чора-тадбирлар белгилаб олинди.