19 Декабр 2022 йил
464
Ангорда ўқувчининг сўмкаси ичидан ўн минг саккиз юз дона пиротехника воситаси борлиги аниқланди
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва унинг қуйи тизимдаги шахсий таркиби томонидан “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари жараёнида, Ангор туман ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари томонидан Ангор туманда жойлашган касб-ҳунар мактабида таълим олувчи, вояга етмаган 2005 йилда туғилган Ф.Тнинг ўқув сўмкаси кўздан кечирилганда 10.800 (ўн минг саккиз юз) дона (20 блок) “БРИТАНИК” номли пиротехника воситаси борлиги аниқланиб, қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий чора кўрилди.