6 Август 2021 йил
452
Ангорда ўзаро жанжал пичоқбозлик билан якун топди
Ангор туманида 2021 йил 17 июль куни соат 07.30 ларда, туманнинг “Янгитурмуш” маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо комплекси ёнида, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, С.Салоҳиддин туманнинг “Қорабоғ” маҳалласида яшовчи, К.Асқарни ўзаро жанжаллашиши оқибатида қўлидаги пичоқ билан ўнг томон бел соҳасига бир маротаба уриб, соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказган. 26 июль куни С.Салоҳиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати