8 Июл 2022 йил
359
Ангорда “кобалт” автомашинаси ичидан пулларни ўғирлаган аёл қўлга олинди
Ангор туманида 2022 йил 21 июн куни, туманнинг “Карвон” маҳалласида яшовчи, Т.Карим (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 13:00 ларда, номаълум шахс, туманнинг “Таллашқон” маҳалласи ҳудудида эшиклари очиқ турган “Кобалт” русумли автомашинаси ичидан 1.290.000 (бир миллион икки юз тўқсон минг) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятиини Термиз шаҳрида яшовчи, Б.Севинч содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 01 июл куни Б.Севинчга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати