20 Декабр 2021 йил 422

Ангорда, гиёҳфуруш тезкор тадбирда қўлга олинди

Ангор туманида 2021 йил 17 ноябрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, 15 ноябрь куни соат 12:30 ларда, туманнинг “Қорасув” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, Денов тумани “Лолазор” маҳалласида яшовчи, С.Санжар (исм шарифи ўзгартирилган) мижозга 3.58 гр “Гашиш” ва 0.42 гр “Опий” гиёҳвандлик моддасини 500.000 (беш юз минг) сўмга сотаётган вақтда ушланган ва ашёвий далил олинган. 17 ноябрь куни С.Санжанга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech