3 Январ 2022 йил 403

Ангорда безорилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Ангор туманида 2021 йил 30 ноябр куни соат 16:00 ларда, туманнинг "Навбаҳор" маҳалласида жойлашган ресторан ёнида, туманнинг "Шарқ гули" маҳалласида яшовчи, М.Шодибек (исм шарифлар ўзгартирилган) туманнинг "Наврўз" маҳалласида яшовчи, К.Жонибекни жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан ёнида бўлган ошхона пичоғи билан ўнг думба соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. 15 декабрь куни М.Шодибекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech