4 Январ 2022 йил 745

Ангорда, безорилик қилган аёлга жиноят иши очилди

Ангор туманида 2021 йил 2 декабрь туманнинг "Қорасув" маҳалласида яшовчи, С.Афсона (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 11:30 ларда, туманнинг "Янги турмуш" маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо комплексида савдо қилиб турганида, савдо жойига таниш бўлган, Қизириқ туманида яшовчи, Ч.Эъзоза келиб, ҳеч бир сабабсиз жамиятда юриш туриш қоидасини менсимасдан сочидан тортиб, қўли билан уриб, тан жароҳати етказганлигини маълум қилган. 14 декабр куни Ч.Эъзозага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech