26 Ноябр 2021 йил
807
Ангорда, безорилик қайчи билан содир этилди
Ангор туманида 2021 йил 23 октябрь куни соат 13:30 ларда, туманнинг “Янги турмуш” маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо комплекс ҳудудида, Термиз тумани “Аму соҳил” маҳалласида яшовчи, М.Мардон (исм шарифлар ўзгартирилган) туманнинг “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи, С.Гулбаҳорни жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан қўлидаги қайчи билан кўкрак соҳасига уриб, тан жароҳати етказган. 5 ноябрь куни М.Мардонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати