11 Ноябр 2021 йил
429
Ангорда безориларга жиноят иши очилди
Ангор туманида 2021 йил 27 октябрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 16 октябрь куни соат 12:30 ларда, туманнинг “Каттақум” маҳалласида яшовчи, А.Содиқ (исм шарифлар ўзгартирилган) жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, туманнинг “Янгитурмуш” маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо комплекси олдида, туманнинг “Қўштегермон” маҳалласида яшовчи, Д.Давронни уриб, тан жароҳати етказган. Шу куни соат 13:00 ларда, Д.Давроннинг ўғли, шу манзилда яшовчи, Д.Воҳид А.Содиқни уриб, тан жароҳати етказган. 25 октябрь куни А.Содиқ ва Д.Воҳидларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати