4 Март 2025 йил 559

Ангор ва Музработ тумани ички ишлар бўлимларида “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 21 октябрдаги тегишли буйруғига асосан, Ангор ва Музработ тумани ИИБ шахсий таркиби ва фахрийлари иштирокида “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Ангор ва Музработ тумани ички ишлар бўлими Фахрийлар кенгаши раислари ва фахрийлар кенгаши аъзолари сўзга чиқишиб, узоқ йиллик мазмунли ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибалари, хизмат давридаги ўзига хос қийинчиликлар ва машаққатлар ҳақида сўзлашиб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан нуронийлар қолаверса ички ишлар органлари ходимлари учун яратилаётган шар-шароитлардан оқилона фойдаланиш кераклиги, эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги, фахрий устозлар тизимида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар учун доимий равишда масъул эканликларини таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг, Ангор ва Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари сўзга чиқишиб, жонажон Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бундай бебаҳо бойликни муттасил мазмунан бойитиб бориш, Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир муштга жипслашиб, давлатимиз раҳбарига таянч ва суянч бўлиб хизмат қилиш, келгуси авлодларни шу руҳда камол топтириш муқаддас бурч эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ташкил этилган учрашув якунида фахрий устозлар томонидан бир гуруҳ ходимларга китоблар тўплами топширилди.

Text to speech