25 Декабр 2021 йил 520

Ангор туманидаги Мономарказда, ИИВ Мва ФРББ раҳбарияти иштирокида сайёр қабул ўтказилди

2021 йил 24 декабрь куни Ангор туманида жойлашган “Мономарказ” учрашувлар залида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Ш.Н.Ходжаев иштирокида, “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида мавжуд муаммолар” юзасидан фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Ушбу қабулда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан мазкур соҳага оид муаммо ва шикоятлари бўлган фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий фуқаролар таклиф этилди.
Мазкур учрашувда мурожаатлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, мурожаатларнинг баъзилари жойида ҳал этилганлиги, баъзиларига қисқа муддатда ёрдам кўрсатилиши, муаммолар ҳал этилиши юзасидан муддатлар белгиланганлиги ва баъзиларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шунингдек, тадбирда 2020 йил 13 март кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига тан олинган 11 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID картаси тантанали равишда топширилди.
Тадбир давомида 5 нафар 16 ёшга тўлган ёшлар номига расмийлаштирилган ID-карталар ҳам полковник Ш.Н.Ходжаев иштирокида тантанали равишда топширилди.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech