Ангор туманида “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида тадбир ўтказилди
БМТ Бош Ассамблеясининг 1999-йил 17-декабрдаги резолюцияси билан 25-ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида белгиланган.
Шу муносабат билан ҳар йили дунё миқёсида 25-ноябрдан 10-декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида турли тадбирлар ўтказилади.
Сурхондарё вилояти Ангор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Зўравонликсиз оила-фаровон ҳаёт сари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Унда фуқароларни зўравонликдан ҳимоялаш, ҳар қандай зўравонликка муносиб жазо тайинлаш миллий қонунчилигимизда қатъий белгилаб қўйилганлиги, кўча-кўйда бегона инсонни ҳақоратлаш ёки унга тан жароҳати етказиш қандай жавобгарликка тортилиши ва оиладаги шахсга нисбатан зўравонлик ҳақида маълумот бериб ўтилди.