15 Ноябр 2021 йил
509
Ангор туманида "Зўравонликка қарши 16 кун" шиори остида тадбир ўтказилди.
Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1999 йилнинг 17 декабрдаги резольюсияси билан 25 ноябр — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни деб эълон қилинган.
Шу боис ҳар йили дунё миқёсида 25-ноябрдан 10-декабргача "Зўравонликка қарши 16 кун" шиори остида турли тадбирлар ўтказилади. Ангор туманида ҳам Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ИИБ ҳамда Халқ таълими бўлими масъул ходимлари ҳамкорлигида "Биз зўравонликка қаршимиз" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда зўравонликка қарши курашиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида тўхталиб ўтилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати